USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчдаги “Ёшлар кўли” таниб бўлмас даражада ўзгаради: 200 миллиард сўмлик улкан лойиҳа бошланмоқда

588 марта
Урганчдаги “Ёшлар кўли” таниб бўлмас даражада ўзгаради: 200 миллиард сўмлик улкан лойиҳа бошланмоқда

Урганч шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун севимли масканлардан бири ҳисобланган “Ёшлар кўли” дам олиш маскани яқин вақтларда мутлақо янги қиёфа касб этади. Ҳудудда умумий қиймати 200 миллиард сўмлик замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Реконструкция доирасида кўл ўртасидаги оролга олиб борувчи янги ва замонавий кўприк, барча ёшдагилар учун қизиқарли бўладиган мусиқали фаввора, замонавий ресторан, кенг автотураргоҳлар, қулай пиёдалар ҳамда велосипед йўлаклари барпо этилади.

Бундан ташқари, бутун ҳудудда янги ёритиш тизими ўрнатилади, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Бу эса “Ёшлар кўли”ни нафақат Урганч, балки бутун Хоразмнинг энг жозибадор дам олиш масканларидан бирига айлантириши кутилмоқда.
Лойиҳа якунланганидан сўнг ташриф буюрувчилар учун 10 дан ортиқ янги хизмат турлари йўлга қўйилади. Бу эса оилалар, ёшлар ва сайёҳлар учун янада қулай ва замонавий муҳит яратишга хизмат қилади.

Мазкур инвестиция лойиҳаси шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, туризм салоҳиятини ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратишда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда. Урганчнинг энг машҳур дам олиш масканларидан бири бўлган “Ёшлар кўли” яқин йилларда замонавий қиёфаси билан меҳмонларни қарши олади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: