USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч шаҳри ҳокими Бунёд Раджаповнинг сайёр қабули ўтказилди

43 марта
Урганч шаҳри ҳокими Бунёд Раджаповнинг сайёр қабули ўтказилди

Бугун Урганч шаҳридаги Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокими Бунёд Раджаповнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳалар, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, коммунал хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Шаҳар ҳокими ҳар бир мурожаатни мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида атрофлича кўриб чиқди. Жойида ҳал этиш имкони бўлган масалалар бўйича амалий чоралар белгиланди.

Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар юзасидан эса масъул раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилиб, уларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Қабул давомида фуқароларнинг муаммоларини тинглаш, уларга ҳуқуқий ва амалий кўмак бериш, мурожаатларнинг тезкор ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бундай сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш, ҳудудлардаги муаммоларни тизимли ҳал этиш ва шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: