USD: 11,903 so'm ▼ EUR: 13,329 so'm ▼ RUB: 147 so'm ▲ GBP: 15,917 so'm ▼ CNY: 1,783 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,241 so'm ▼ USD: 11,903 so'm ▼ EUR: 13,329 so'm ▼ RUB: 147 so'm ▲ GBP: 15,917 so'm ▼ CNY: 1,783 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,241 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Жойида малакали тиббий ёрдам: Шовот туманида мураккаб ортопедик жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди

237 марта
 Жойида малакали тиббий ёрдам: Шовот туманида мураккаб ортопедик жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди

Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг ортопедия ва травматология бўлими шифокорлари аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни янада яқинлаштириш, тиббий хизматни ҳудудларнинг ўзида кўрсатиш мақсадида Шовот туманида мураккаб жарроҳлик амалиётини муваффақиятли амалга оширдилар.

19 ёшли беморга ўнг сон суяги ўрта учдан бир қисмининг ёпиқ синиши ва суяк бўлакларининг силжиши ташхиси қўйилган эди. Беморга замонавий юқори технологик усул — ёпиқ блокловчи интрамедулляр остеосинтез жарроҳлик амалиёти бажарилди.

Операция давомида суяк бўлаклари ёпиқ усулда репозиция қилиниб, Хитойнинг ANHUI AOYE MEDICAL компанияси томонидан ишлаб чиқарилган блокловчи интрамедулляр мих (BIOS) ёрдамида мустаҳкам фиксация қилинди.

Ушбу технология катта кесмаларсиз амалга оширилиши, юмшоқ тўқималарнинг кам шикастланиши, қон йўқотишнинг камайиши ҳамда беморнинг тезроқ тикланиши ва эрта ҳаракатланишига имкон яратиши билан аҳамиятли ҳисобланади.

Жарроҳлик амалиётини Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ортопедия ва травматология бўлими шифокорлари Улуғбек Тўраев бошчилигида, Артур Бекметов ассистентлигида ҳамда Шовот туман соғлиқни сақлаш бўлими шифокорлари иштирокида муваффақиятли бажардилар.

Жойига чиққан ҳолда амалга оширилаётган юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари туман аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий хизматни яшаш ҳудудининг ўзида олиш имкониятини яратиб, ортиқча вақт ва маблағ сарфини камайтиришга, энг муҳими, сифатли тиббий ёрдамнинг аҳолига янада яқинлашишига хизмат қилмоқда.

Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида ортопедия ва травматология соҳасида замонавий диагностика ва жарроҳлик усулларини амалиётга кенг жорий этиш, аҳолига сифатли ва юқори технологияли тиббий хизмат кўрсатиш борасида ишлар изчил давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: