USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч туманида Амударё туризм комплекси лойиҳаси муҳокама қилинди

204 марта
Урганч туманида Амударё туризм комплекси лойиҳаси муҳокама қилинди

Урганч туманида барпо этилиши режалаштирилаётган йирик “Амударё туризм комплекси” лойиҳаси юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман раҳбарияти, “ABRAU CAPITAL” МЧЖ ва “REVOLUTIONARY ARCHITECTURE FOR FUTURE” МЧЖ вакиллари, грузиялик мутахассислар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида лойиҳанинг асосий йўналишлари атрофлича кўриб чиқилди. Хусусан, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, маданий мерос объектларини асраб-авайлаш, ёшлар ва тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Лойиҳага кўра, комплекс ҳудудида замонавий меҳмонхоналар, дам олиш масканлари, спорт ва маданий тадбирлар учун махсус майдонлар барпо этилади. Шунингдек, Амударё соҳилида экотуризм йўналишларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
Мутахассислар фикрича, мазкур комплекс келажакда Хоразмнинг йирик туризм марказларидан бирига айланиши мумкин. Лойиҳанинг амалга оширилиши хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш, ҳудуднинг туризм салоҳиятини юксалтириш ҳамда маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Муҳокама давомида иштирокчилар томонидан лойиҳани янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Ташаббускорлар ушбу фикрлар лойиҳанинг кейинги босқичларида инобатга олинишини таъкидладилар.

Маълумот учун, “Амударё туризм комплекси” Урганч туманининг туризм жозибадорлигини ошириш, замонавий туристик хизматлар кўламини кенгайтириш ва ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган истиқболли инвестиция лойиҳаларидан бири ҳисобланади.





​​​​

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: