USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм туризм салоҳияти Ҳиндистонда намойиш этилмоқда

31 марта
Хоразм туризм салоҳияти Ҳиндистонда намойиш этилмоқда

Айни кунларда Dehli шаҳридаги Yashobhoomi Expo Center мажмуасида Жанубий Осиёнинг энг йирик туризм кўргазмаларидан бири — SATTE 2026 бўлиб ўтмоқда.

Мазкур нуфузли халқаро майдонда Хоразм вилояти ҳам фаол иштирок этмоқда. Вилоятдан Oks Tours туркомпанияси вакиллари қатнашиб, Хоразмнинг бой тарихий-маданий мероси, ноёб меъморий обидалари, миллий анъаналари ҳамда замонавий туризм имкониятларини кенг тарғиб қилмоқда.


Кўргазма доирасида нималар амалга оширилмоқда?


🔹 Хоразмнинг асосий туризм йўналишлари, зиёрат, маданий ва гастрономик турлар тақдим этилмоқда;
🔹 Хорижий туроператор ва турагентликлар билан B2B учрашувлар ўтказилмоқда;
🔹 Ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, янги туристик пакетлар ишлаб чиқиш ва Ҳиндистон бозорига кириб бориш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, Ҳиндистон туризм бозори катта салоҳиятга эга бўлиб, мазкур кўргазма Хоразмнинг халқаро туристик харитадаги ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Айниқса, тарихий шаҳарлар, қадимий меъморий ёдгорликлар ва миллий урф-одатларга қизиқувчи ҳиндистонлик сайёҳлар учун Хоразм жозибадор йўналишлардан бири сифатида тақдим этилмоқда.

📈 Бундай нуфузли халқаро тадбирда иштирок этиш вилоятга сайёҳлар оқимини ошириш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда маҳаллий туризм инфратузилмасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Хоразмнинг бой тарихи ва бетакрор маданиятини дунёга кенг тарғиб этиш йўлидаги бундай қадамлар вилоятнинг халқаро имижини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: