USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲ USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хива туманида 1650 нафар ўқувчига мўлжалланган замонавий мактаб қурилиши бошланди

247 марта
Хива туманида 1650 нафар ўқувчига мўлжалланган замонавий мактаб қурилиши бошланди

Хоразм вилоятининг Хива туманида таълим соҳасидаги йирик лойиҳалардан бирига старт берилди. Гандимён маҳалласида 1650 нафар ўқувчига мўлжалланган янги умумтаълим мактаби қурилиши учун тантанали равишда тамал тоши қўйилди.

Маълум қилинишича, Гандимён маҳалласи туманнинг аҳолиси энг зич яшайдиган ҳудудларидан бири ҳисобланади. Шу боис мазкур мактабнинг барпо этилиши маҳалладаги таълим инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва ўқувчиларни замонавий шароитларда таълим олишига хизмат қилади.

Лойиҳага кўра, янги мактаб 5 қаватли қилиб қурилади. Таълим муассасасида кенг ва ёруғ синфхоналар, замонавий фан кабинетлари, ахборот технологиялари хоналари, спорт иншоотлари ҳамда барча зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари яратилади. Шунингдек, ўқувчилар ва педагоглар учун қулай ва хавфсиз таълим муҳити шакллантирилиши режалаштирилган.

Янги мактабнинг ишга туширилиши туманда таълим сифати ва қамровини янада ошириш, ёшларнинг сифатли билим олиши учун муносиб шарт-шароитлар яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Тамал тоши қўйиш маросимида Хива тумани ҳокими Сардор Палванов, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда фуқаролар иштирок этди.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: