USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Янгиариқ туманида 25 километрдан ортиқ янги электр тармоқлари барпо этилмоқда

92 марта
Янгиариқ туманида 25 километрдан ортиқ янги электр тармоқлари барпо этилмоқда

Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида электр таъминотини янада яхшилашга қаратилган йирик инфратузилма лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳоли яшаши ва тадбиркорлик фаолияти учун намунавий ҳудудларни шакллантиришга қаратилган ПҚ–298-сонли қарори ижроси доирасида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали томонидан кенг кўламли қурилиш ва модернизация ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳа доирасида Янгиариқ туманидаги «Улли Шўркўл» табиий сув ҳавзаси ҳудудида барпо этилаётган замонавий дам олиш масканини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 25,3 километр янги электр узатиш тармоғи қурилмоқда.

Шунингдек, ҳудудда 361 та замонавий темир-бетон электр устуни ҳамда 1 та янги трансформатор пункти барпо этилиши режалаштирилган.

Айни вақтда қурилиш ишлари режа асосида изчил давом этмоқда. Ҳозирга қадар объектга 150 та темир-бетон устун етказиб келиниб, уларнинг 121 таси ўрнатилди.

Қурилиш ишларига 3 та махсус техника, 3 та малакали бригада ҳамда 15 нафар мутахассис ва ишчи-хизматчи жалб қилинган.

Масъулларнинг таъкидлашича, лойиҳа тўлиқ якунлангач, «Улли Шўркўл» дам олиш маскани замонавий ва ишончли электр таъминотига эга бўлади. Бу эса ҳудуднинг туризм салоҳиятини ошириш, янги хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш ва маҳаллий инфратузилмани янада ривожлантиришга хизмат қилади.




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: