USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда кекса ва бетоб фуқароларга уйида ID-карта расмийлаштирилмоқда

104 марта
Хоразмда кекса ва бетоб фуқароларга уйида ID-карта расмийлаштирилмоқда

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида Хоразм вилоятида кекса ёшдаги ҳамда соғлиғи туфайли давлат хизматлари марказларига мустақил бора олмайдиган фуқаролар учун қулайликлар яратилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш бошқармаси масъул ходимлари томонидан мурожаат қилган аҳоли вакилларининг хонадонларига бевосита борилиб, уларга шахсини тасдиқловчи ID-карталар манзилли тарзда расмийлаштириб берилмоқда.

Ушбу амалиёт, айниқса, кексалиги ёки саломатлиги билан боғлиқ сабабларга кўра давлат хизматларидан фойдаланишда қийналаётган фуқаролар учун катта енгиллик яратмоқда. Масъул ходимлар барча зарур ҳужжатлаштириш жараёнларини фуқароларнинг яшаш манзилида амалга ошириб, давлат хизматларининг аҳолига янада яқинлашишига ҳисса қўшмоқда.

Таъкидланишича, бу каби манзилли хизматлар аҳолининг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, уларга қулай шарт-шароит яратиш ҳамда давлат хизматлари сифатини оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: