USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда жазирама сабаб боғчалар вақтинча ёпилади

207 марта
Хоразмда жазирама сабаб боғчалар вақтинча ёпилади

Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати 44–45 даражагача кўтарилиши кутилаётгани муносабати билан давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу қарор Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг тавсияси асосида қабул қилинган.

Маълум қилинишича, мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида 2026 йил 14–17 июль кунлари вилоятдаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Бошқарма маълумотига кўра, давлат боғчалари 2026 йил 20 июлдан бошлаб яна одатий тартибда ўз фаолиятини давом эттиради.

Мутасаддилар ота-оналардан ушбу вақтинчалик чекловни фарзандлар саломатлигини асрашга қаратилган профилактик чора сифатида тўғри қабул қилишларини ҳамда бу даврда болаларнинг соғлиғига алоҳида эътибор қаратишларини сўради.

Эслатиб ўтамиз, синоптиклар маълумотига кўра, шу ҳафта Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати 44–45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Бу эса, айниқса, ёш болалар, кекса инсонлар ҳамда сурункали касалликларга чалинган фуқаролар учун хавф туғдириши мумкин. Шу боис куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш ва қуёш нурларидан эҳтиёт бўлиш тавсия этилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: