USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда тижорат банклари ходимлари ва тадбиркорлар учун ўқув семинари ўтказилди

58 марта
Урганчда тижорат банклари ходимлари ва тадбиркорлар учун ўқув семинари ўтказилди

Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки масъуллари иштирокида Хоразм вилоятидаги барча тижорат банкларининг масъул ходимлари ҳамда тадбиркорлар учун ўқув семинари ва очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади банк тизимида фаолият юритаётган мутахассисларни валюта қонунчилигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларга киритилган сўнгги ўзгартишлар ҳамда амалдаги талаблар билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.

Семинар давомида Марказий банк мутахассислари валюта операцияларини тартибга солиш, банк амалиётидаги янги талаблар ва қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан батафсил маълумот берди. Шунингдек, тижорат банклари ходимлари ўз фаолияти давомида учраётган амалий масалалар бўйича мутахассисларга саволлар билан мурожаат қилиб, атрофлича жавоб олдилар.

Тадбир доирасида ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан ҳам очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашувда тадбиркорларнинг валюта операциялари, ташқи иқтисодий фаолият ва банк хизматларидан фойдаланиш жараёнида дуч келаётган муаммолари тингланди.

Шунингдек, иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилиниб, мавжуд муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш бўйича амалий тавсиялар ҳамда тегишли тушунтиришлар берилди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бундай ўқув семинарлари ва очиқ мулоқотлар банк-молия тизими самарадорлигини ошириш, қонунчилик талабларини амалиётга самарали татбиқ этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: