USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда коррупцияга қарши кураш масалалари муҳокама қилинди

142 марта
Хоразмда коррупцияга қарши кураш масалалари муҳокама қилинди

Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Урганч шаҳар бўлимида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда бошқарма бошлиғи М.Р. Самандаров иштирок этиб, соҳада коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш, хизмат фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда ҳалоллик тамойилларини янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Тадбир давомида аҳолига кўрсатилаётган санитария-эпидемиология хизматлари сифатини ошириш, давлат хизматчиларининг масъулиятини кучайтириш, хизмат вазифаларини қонунийлик, холислик ва шаффофлик асосида бажариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, фуқаролар билан мулоқот маданиятини юксалтириш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва бундай ҳолатларга мутлақо йўл қўймаслик бўйича масъул ходимларга тегишли топшириқлар ва амалий тавсиялар берилди.

Мутасаддилар таъкидлаганидек, коррупцияга қарши муросасиз курашиш, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда аҳоли ишончини мустаҳкамлаш соғлиқни сақлаш соҳасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: