USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Марказий банк раҳбарияти Хонқада: аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатлари эшитилди

161 марта
Марказий банк раҳбарияти Хонқада: аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатлари эшитилди

Хонқа тумани Маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раҳбарияти иштирокида аҳоли ва тадбиркорлар учун навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Тадбирда Марказий банк раиси ўринбосари С.С. Носиров, Марказий банкнинг Хоразм вилояти бошқармаси раҳбарияти, соҳа мутасаддилари, Хонқа тумани ҳокимлиги ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан банк-молия хизматлари сифатини яхшилаш, имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, замонавий тўлов тизимлари ва бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Ҳар бир мурожаат масъуллар томонидан атрофлича ўрганилиб, уларнинг аксариятига шу жойнинг ўзида ечим топилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар бўйича эса тегишли ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси назоратга олинди.

Тадбир иштирокчилари бундай очиқ мулоқотлар аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммоларини бевосита эшитиш, уларга тезкор ечим топиш ҳамда банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Сайёр қабулдан сўнг Марказий банк раҳбарияти банк кредитлари кўмагида ўз фаолиятини муваффақиятли йўлга қўйган Хонқа туманидаги тадбиркорлик субъектларига ташриф буюрди. Учрашувлар давомида ишлаб чиқариш жараёнлари, яратилган янги иш ўринлари ва истиқболдаги лойиҳалар билан танишилиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чоралари изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Мазкур сайёр қабул аҳоли ва тадбиркорларнинг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда ҳудудда тадбиркорлик ва иқтисодий фаолликни рағбатлантиришга хизмат қилди.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: