USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Гурланда электр таъминоти янада мустаҳкамланмоқда: 10 кВли «Марказ» тармоғи капитал таъмирланяпти

34 марта
Гурланда электр таъминоти янада мустаҳкамланмоқда: 10 кВли «Марказ» тармоғи капитал таъмирланяпти

Хоразм вилоятининг Гурлан туманида аҳолини барқарор ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида электр тармоқларини модернизация қилиш ишлари изчил давом этмоқда.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали томонидан амалга оширилаётган навбатдаги лойиҳа доирасида 110/10 кВли «Гурлан» подстанциясидан чиқувчи 10 кВли «Марказ» ҳаво электр узатиш тармоғида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъмирлаш жараёнида техник жиҳатдан эскирган электр ускуналари замонавий ва ишончли қурилмаларга алмаштирилмоқда. Шунингдек, муддатини ўтаб бўлган ёғоч устунлар ўрнига мустаҳкам темир-бетон устунлар ўрнатилиб, электр тармоқларининг ишончлилиги янада оширилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур ишлар электр энергиясидаги техник йўқотишларни камайтириш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр таъминотини йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.

Энг муҳими, бу каби капитал таъмирлаш ишлари куз-қиш мавсумида аҳоли хонадонлари, таълим, тиббиёт ва бошқа ижтимоий соҳа объектларининг электр энергияси билан узлуксиз таъминланиши учун мустаҳкам замин яратади.

Ҳудудларда электр инфратузилмасини босқичма-босқич янгилаш бўйича ишлар келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: