USD: 11,989 so'm EUR: 13,815 so'm RUB: 149 so'm GBP: 16,126 so'm CNY: 1,776 so'm KZT: 25 so'm TRY: 252 so'm AED: 3,264 so'm USD: 11,989 so'm EUR: 13,815 so'm RUB: 149 so'm GBP: 16,126 so'm CNY: 1,776 so'm KZT: 25 so'm TRY: 252 so'm AED: 3,264 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда қурилиш ишлари давом этмоқда: чангни босиш чоралари ҳам унутилмаслиги керак

132 марта
Урганчда қурилиш ишлари давом этмоқда: чангни босиш чоралари ҳам унутилмаслиги керак

Урганч шаҳрида ер ости коммуникацияларини янгилаш ишлари давом этмоқда. Бу каби қурилиш ишлари шаҳар инфратузилмасини яхшилашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Хусусан, Олимпия маҳалласи олдидаги асосий йўлда ҳам ер ости коммуникацияларини ўтказиш ва янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари тўлиқ якунланганидан сўнг мазкур ҳудудда йўл қайта асфальтланиши кутилмоқда.

Бироқ ҳозирги кунда қазилган йўл орқали ҳаракатланаётган транспорт воситалари туфайли катта миқдорда чанг кўтарилмоқда. Бу ҳолат атрофда яшовчи аҳолига ҳам, ушбу ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорларга ҳам ноқулайлик туғдирмоқда.
Муаммони қурилиш ишлари якунлангунга қадар ҳам қисман бартараф этиш мумкин. Бунинг учун қазилган йўл қисмига мунтазам равишда сув сепиб туриш чангнинг ҳавога кўтарилишини сезиларли даражада камайтиради.
Аҳоли масъул ташкилотлардан қурилиш ишлари тугаллангунига қадар мазкур ҳудудда ҳар куни сув сепиш ишларини ташкил этишни сўрамоқда. Бу оддий, аммо аҳоли саломатлиги ва тадбиркорлар фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга чора ҳисобланади.

Қурилиш ишлари ўз вақтида сифатли якунланиши билан бир қаторда, бу даврда аҳоли учун юзага келаётган ноқулайликларни ҳам имкон қадар камайтириш мақсадга мувофиқ.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: