USD: 11,935 so'm EUR: 13,788 so'm RUB: 145 so'm GBP: 16,114 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,250 so'm USD: 11,935 so'm EUR: 13,788 so'm RUB: 145 so'm GBP: 16,114 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,250 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда қурилиш ишларида хавфсизлик қоидаларига риоя этилмаяптими?

813 марта
Урганчда қурилиш ишларида хавфсизлик қоидаларига риоя этилмаяптими?

Урганч шаҳрининг марказий — шоҳ кўчаларида олиб борилаётган қайта таъмирлаш ишлари атрофида жиддий муаммолар кузатилмоқда. Айниқса, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш масалалари етарлича инобатга олинмаётгани жамоатчиликни ташвишга солмоқда.
Маълумотларга кўра, қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудларда пиёдалар учун ажратилган йўлаклар очиқ ҳолда қолган. Огоҳлантирувчи белгилар, махсус тўсиқлар ёки қизил ленталар билан ҳудудни чеклаш каби хавфсизлик чоралари амалда кўринмайди. Бу эса ҳар куни шу йўлдан ўтаётган фуқаролар ҳаёти учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Шунингдек, қурилиш майдонларида тартиб-интизом ҳам талаб даражасида эмас. Атрофда қурилиш чиқиндилари сочилиб ётгани, иш жойлари тозалигига эътибор берилмаётгани ҳолатни янада оғирлаштиради.

Энг ташвишлиси — баландликда иш олиб бораётган айрим ишчилар хавфсизлик камарларисиз фаолият юритмоқда. Бу эса меҳнат хавфсизлиги қоидаларига зид бўлиб, инсон ҳаётига бевосита таҳдид солади.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай ҳолатлар нафақат ишчилар, балки оддий пиёдалар учун ҳам катта хавф туғдиради. Қурилиш ишлари олиб борилаётганда хавфсизлик талабларига қатъий риоя этиш — қонун ва инсонпарварлик талаби ҳисобланади.

Масъул ташкилотлардан мазкур ҳолатга жиддий эътибор қаратиб, қурилиш ишларини хавфсизлик меъёрларига мувофиқ ташкил этишларини сўраб қоламиз. Зеро, ҳар бир инсон ҳаёти ва саломатлиги барча ишлардан устун туриши лозим.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: