USD: 11,989 so'm EUR: 13,815 so'm RUB: 149 so'm GBP: 16,126 so'm CNY: 1,776 so'm KZT: 25 so'm TRY: 252 so'm AED: 3,264 so'm USD: 11,989 so'm EUR: 13,815 so'm RUB: 149 so'm GBP: 16,126 so'm CNY: 1,776 so'm KZT: 25 so'm TRY: 252 so'm AED: 3,264 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Жаҳон чемпиони Мухлиса Машарипова Хоразмда тантанали кутиб олинди

216 марта
Жаҳон чемпиони Мухлиса Машарипова Хоразмда тантанали кутиб олинди

Хоразмлик ёш полвон қиз Мухлиса Машарипова аёллар кураши бўйича Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган U17 жаҳон чемпионатида юксак маҳорат намоён этиб, 43 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди ва жаҳон чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.

Бугун ушбу тарихий ғалаба соҳиби Урганч темир йўл вокзалида катта тантана билан кутиб олинди. Чемпионни Хоразм вилояти спорт бошқармаси раҳбарияти, спорт таълим муассасалари ва спорт федерациялари масъуллари, мураббийлар, спортчилар ҳамда яқинлари самимий қарши олишди.

Тантанали кутиб олиш маросимида Мухлиса Машарипованинг халқаро майдонда қўлга киритган улкан ютуғи нафақат Хоразм вилояти, балки бутун Ўзбекистон спорти учун катта фахр экани таъкидланди. Шунингдек, унинг муваффақияти ёш авлодни спорт билан шуғулланишга, юксак мақсадлар сари интилишга руҳлантириши қайд этилди.

Мухлиса Машарипованинг жаҳон чемпионлиги мамлакатимизда аёллар кураши йўналишида олиб борилаётган тизимли ишлар самараси бўлиб, бу каби ғалабалар ўзбек спортининг халқаро майдондаги нуфузини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Хоразмликлар чемпион қизини муносиб ғалаба билан табриклаб, унга келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тиламоқда.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: