USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Жазирама ортидаги матонат: Боғотда йирик газ тармоғи янгиланмоқда

38 марта
Жазирама ортидаги матонат: Боғотда йирик газ тармоғи янгиланмоқда

Хоразм вилоятининг Боғот туманида 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида йирик газ тармоғини янгилаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Ҳаво ҳарорати +44 даражагача кўтарилганига қарамай, газ таъминоти соҳаси ходимлари аҳолини қиш мавсумида узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида фидокорона меҳнат қилмоқда.

Маълум қилинишича, туманда йиллар давомида хизмат қилган ва эскирган, диаметри 273 миллиметр бўлган 3 километрлик бош газ қувури тўлиқ янгисига алмаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа газ тармоқларининг ишончлилиги ва хавфсизлигини оширишга қаратилган муҳим инфратузилма ишларидан бири ҳисобланади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қурилиш-монтаж ишлари якунланганидан сўнг ҳудуддаги ўн минглаб истеъмолчиларнинг табиий газ таъминоти сезиларли даражада яхшиланади. Шунингдек, тармоқдаги техник йўқотишлар ҳамда газ сизиб чиқиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олди олиниб, қишнинг энг совуқ кунларида ҳам хонадонларга газ босими барқарор ва хавфсиз етказиб берилиши таъминланади.

Бугунги кунда амалга оширилаётган мазкур модернизация ишлари нафақат Боғот тумани, балки бутун Хоразм вилоятида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш борасида олиб борилаётган кенг кўламли дастурнинг бир қисми ҳисобланади.

«Ҳудудгаз Хоразм» филиали томонидан бундай янгилаш ва реконструкция ишлари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам босқичма-босқич давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: