USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Янгибозорда табиий газ таъминоти ва молиявий интизом юзасидан мониторинг ўтказилди

37 марта
Янгибозорда табиий газ таъминоти ва молиявий интизом юзасидан мониторинг ўтказилди

Хоразм вилоятида аҳолини узлуксиз ва хавфсиз табиий газ билан таъминлаш, шунингдек, соҳада молиявий интизомни мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар изчил давом этмоқда. Шу мақсадда «Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиали ишчи гуруҳи томонидан Янгибозор туманида ўрганиш ва мониторинг тадбирлари ташкил этилди.

Мониторинг давомида асосий эътибор аҳоли хонадонларини икки босқичли газ таъминоти тизимига ўтказиш ҳамда истеъмолчилар ўртасидаги дебиторлик қарздорлигини қисқартириш масалаларига қаратилди.
Мутахассислар таъкидлашича, икки босқичли газ таъминоти тизимига ўтиш барча хонадонларда газ босимини бир маромда етказиб бериш, тармоқдаги техник йўқотишлар ва исрофгарчиликларни камайтиришга хизмат қилади.

Ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги маҳаллалар ва хонадонларда бўлиб, газ босимини меъёрлаштириш учун ўрнатилаётган газ маромлаш созлагичлари (регуляторлар)нинг ҳолатини кўздан кечирди. Шунингдек, хонадонлардаги газ жиҳозларининг техник хавфсизлик талабларига мувофиқлиги текширилди.
Мониторинг жараёнида аҳоли билан суҳбатлар ўтказилиб, табиий газдан хавфсиз ва тежамкор фойдаланиш, тўлов интизомига риоя қилиш ҳамда қарздорликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тушунтириш ишлари амалга оширилди.

«Ҳудудгаз Хоразм» филиали бундай ўрганиш ва профилактик тадбирларни вилоятнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич давом эттириб, аҳолини сифатли ва барқарор табиий газ билан таъминлашга қаратилган ишларни изчил олиб бормоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: