USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч туманида трансформатор пунктлари модернизация қилинмоқда

55 марта
Урганч туманида трансформатор пунктлари модернизация қилинмоқда

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали томонидан Президент топшириқлари асосида амалга оширилаётган “Янги йўл” тажрибаси доирасида Урганч туманида электр таъминоти инфратузилмасини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар давом этмоқда.

Хусусан, туманнинг “Ўртадўрман” маҳалласида жойлашган қуввати 250 кВА бўлган ГКТП-5534 сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъмирлаш жараёнида эскирган ва техник жиҳатдан носоз электр қурилмалари замонавий ускуналарга алмаштирилмоқда. Шунингдек, электр жиҳозлари қайта монтаж қилиниб, трансформатор пунктининг ички ва ташқи қисмларида бўяш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур ишлар электр тармоқларининг ишончлилиги ва техник ҳолатини янада яхшилаш, авария ҳолатларининг олдини олиш ҳамда куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни сифатли, барқарор ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиалида бу каби модернизация ишлари босқичма-босқич давом эттирилиб, ҳудудлардаги электр таъминоти тизимини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: