USD: 11,775 so'm EUR: 13,588 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 26 so'm TRY: 242 so'm AED: 3,206 so'm USD: 11,775 so'm EUR: 13,588 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 26 so'm TRY: 242 so'm AED: 3,206 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

«Qovun sayli – 2026» фестивалининг тантанали очилиши бўлиб ўтди

202 марта
«Qovun sayli – 2026» фестивалининг тантанали очилиши бўлиб ўтди

Хива шаҳрида «Qovun sayli – 2026» халқаро фестивалининг тантанали очилиш маросими катта шукуҳ билан ўтказилди.

Тадбирда юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган меҳмонлар, хорижлик сайёҳлар, санъат ва маданият намояндалари ҳамда минглаб томошабинлар иштирок этди.

Тантанали маросим давомида миллий рақс ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари ҳамда Хоразмнинг бой маданий меросини намоён этувчи чиқишлар намойиш этилди.

Фестивалнинг очилиш маросими осмондаги мушакбозлик билан янада ёрқин тус олди. Минглаб меҳмонлар Хива осмонидаги ранг-баранг мушакбозликни катта қизиқиш билан кузатди.
Айниқса, тарихий Хива муҳитида ташкил этилган саҳна, миллий либослардаги санъаткорлар ва фестивалга йиғилган минглаб инсонлар тадбирга ўзига хос кўтаринки кайфият бағишлади.

«Qovun sayli – 2026» фестивали 7–9 август кунлари Хива шаҳрида давом этади. Унда миллий таомлар, ҳунармандчилик, маданий дастурлар ва Хоразмнинг машҳур қовун навлари кенг намойиш этилмоқда.

Фестивалнинг тантанали очилиш маросимидан энг ёрқин фото лавҳаларни тақдим этамиз.












Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: