USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хивада рақслар жангги: “Лазги — 2026” фестивали доирасида халқаро беллашувлар бошланди

125 марта
Хивада рақслар жангги: “Лазги — 2026” фестивали доирасида халқаро беллашувлар бошланди

Хоразм бу кунларда яна бир бор жаҳон эътибор марказида. Вилоятда ўтказилаётган “Лазги” III халқаро рақс фестивали доирасида санъат ва жозиба уйғунлиги намоён бўлмоқда.

26 апрель куни Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасида фестиваль иштирокчиларининг илк рақс беллашувлари старт олди. Қадимий деворлар орасида ўтган чиқишлар томошабинларга унутилмас таассуротлар бахш этмоқда.

Мазкур халқаро танловда 12 та мамлакатдан ташриф буюрган 25 нафар яккахон ижрочилар ҳамда рақс ансамбллари иштирок этмоқда. Ҳар бир чиқишда миллий рақс санъатининг ўзига хос жиҳатлари, услуб ва анъаналари намоён бўлмоқда.

Беллашувлар тажрибали ва профессионал ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланмоқда. Иштирокчиларнинг маҳорат даражаси, саҳна маданияти ва ижро техникаси асосий мезонлар сифатида эътиборга олинмоқда.

Фестиваль дастурига кўра, ижодий беллашувларнинг навбатдаги босқичи 28 апрель куни бўлиб ўтади. Унда яна 10 га яқин мамлакат вакилларининг чиқишлари кутилмоқда.

Ғолиблар фестивалнинг якуний босқичида — тантанали ёпилиш маросимида эълон қилиниб, муносиб тақдирланади.

Маълумот ўрнида, 27 апрель куни Ичан-қалъа мажмуасида фестивалнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

Хива бугун нафақат тарих ва меъморчилик шаҳри, балки рақс санъати орқали халқларни бирлаштирувчи халқаро маданий майдонга айланмоқда.







Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: