USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Фестиваль иштирокчилари Хоразмда: санъат байрамига старт берилди

235 марта
Фестиваль иштирокчилари Хоразмда: санъат байрамига старт берилди

Хоразм вилояти яна бир бор халқаро маданият марказига айланмоқда. 25–30 апрель кунлари қадимий Хива шаҳрида ўтказилаётган III “Лазги” халқаро рақс фестивали доирасида хорижий ва маҳаллий иштирокчилар ҳудудга етиб келмоқда.

Бугун фестиваль меҳмонлари — профессионал раққосалар, ижодий жамоалар, хореографлар ҳамда санъатшунос олимлар тантанали равишда кутиб олинди. Турли давлатлардан ташриф буюрган иштирокчилар мазкур тадбирнинг нуфузини янада оширмоқда.

Мазкур фестиваль ЮНЕСКО шафелигида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади “Хоразм лазги” рақс санъатини асраб-авайлаш, ривожлантириш ва уни жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилишдан иборат.

Фестиваль дастури доирасида халқаро танловлар, концерт дастурлари, илмий-амалий конференциялар, давра суҳбатлари ҳамда маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилган. Иштирокчилар яккахон ижрочилар ва рақс жамоалари ўртасида беллашиб, фестиваль якунида ғолиблар Гран-при ва бошқа номинациялар бўйича тақдирланади.

Айни пайтда Хоразмда байрамона муҳит ҳукм сурмоқда: майдонлар безатилган, саҳналар шай ҳолга келтирилган, шаҳар эса меҳмонларни кутиб олишга тўлиқ тайёр.

III “Лазги” халқаро рақс фестивали — бу нафақат санъат байрами, балки халқлар ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамловчи муҳим халқаро майдон ҳисобланади.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: