USD: 11,775 so'm EUR: 13,588 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 26 so'm TRY: 242 so'm AED: 3,206 so'm USD: 11,775 so'm EUR: 13,588 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 26 so'm TRY: 242 so'm AED: 3,206 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг беш туманида электр таъминоти вақтинча узилиши мумкин

508 марта
Хоразмнинг беш туманида электр таъминоти вақтинча узилиши мумкин

Хоразм вилоятининг Урганч, Шовот, Қўшкўпир, Хонқа ва Ҳазорасп туманларининг айрим ҳудудларида 10 август куни электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига асосан ҳудудларда жорий профилактика ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан 10 август куни соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги ҳудудларда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин:
Урганч туманида: Ёшлик, Бўстон, Арбоблар, Шодлик маҳаллалари;
Шовот туманида: Катқала, Арбоб, Қундуз, Тупроққалъа, Янги турмуш, Ойдин, Ойдинқалъа маҳаллалари;
Қўшкўпир туманида: Кенагас, Довуд, Қорамон, Зарbdор, Машраб, Ўзбекистон, Шихмахшад маҳаллалари;
Хонқа туманида: Маданияр, Эҳтиром, Пахтагул, Муқаддас, Пахтакор, Порлоқ маҳаллалари;
Ҳазорасп туманида: Алоқалиқўл, Янгибозор, Шовот, Ғафур Ғулом, Карвак, Боғдор, Саноат, Бўстон, Пичоқчи, 12-нарвон, Жувондир, Б.Матирзаев, Оталиқ маҳаллалари.

Энергия таъминотидаги узилишлар профилактика ишлари билан боғлиқ бўлиб, вақтинчалик характерга эга.

Истеъмолчилардан электр қурилмаларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлиш ва зарур чораларни олдиндан кўриш сўралмоқда.

Манба: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: