USD: 11,775 so'm EUR: 13,588 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 26 so'm TRY: 242 so'm AED: 3,206 so'm USD: 11,775 so'm EUR: 13,588 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 26 so'm TRY: 242 so'm AED: 3,206 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

«Қовун сайли – 2026»: ғолиблар тантанали тақдирланди

596 марта
«Қовун сайли – 2026»: ғолиблар тантанали тақдирланди

Хива шаҳрида уч кун давом этган «Қовун сайли – 2026» халқаро фестивалининг тантанали ёпилиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фестиваль давомида қадимий Хива шаҳри миллий анъаналар, меҳмондўстлик ва Хоразмнинг асрлар давомида шаклланган бетакрор қовунчилик маданиятини кенг намойиш этди. Турли ҳудудлардан ташриф буюрган иштирокчилар ва меҳмонлар учун маданий дастурлар, кўргазмалар ҳамда қовунчиликка оид тадбирлар ташкил этилди.

Тантанали ёпилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этиб, фестивалда фаол қатнашган жамоаларни тақдирлади.

🏆 «Қовун сайли – 2026» фестивали ғолиблари:
🥉 III ўрин — Урганч давлат университети — Damas автомобили;
🥉 III ўрин — «UzAuto» Хоразм филиали — Damas автомобили;
🥉 III ўрин — Хоразм вилояти Автомобиль йўллари қўмитаси бошқармаси — Damas автомобили;
🥈 II ўрин — Хоразм вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси — Cobalt автомобили;
🥇 I ўрин — Янгиариқ тумани ҳокимлиги — Onix автомобили;
🏆 ГРАН-ПРИ — Хива шаҳар ҳокимлиги — BYD Champion автомобили билан тақдирланди.

🌍 Хива — Guinness World Records рекордчиси!
«Қовун сайли – 2026» фестивалининг энг тарихий воқеаларидан бири Хива шаҳрида жаҳон рекорди ўрнатилгани бўлди.

Фестиваль доирасида «Энг катта қовун дегустацияси» йўналишида жаҳон рекорди қайд этилди.
Guinness World Records томонидан берилган расмий сертификатга кўра, рекорд 2026 йил 9 август куни Хива шаҳрида ўрнатилган.

Рекордни тасдиқлаш жараёнида Guinness World Records расмий ҳаками, Туркия ва Марказий Осиё бўйича вакили Шейда Субаши Гемижи ҳам иштирок этди.
Шу тариқа, «Қовун сайли – 2026» нафақат Хоразмнинг қовунчилик анъаналарини кенг тарғиб қилган халқаро фестиваль, балки Хива шаҳрининг жаҳон рекордлари тарихида муносиб ўрин эгаллашига сабаб бўлган йирик тадбир сифатида ҳам тарихда қолди.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: