Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг қатор ҳудудларида 14 август куни электр таъминоти вақтинча узилиши мумкин

900 марта
Хоразмнинг қатор ҳудудларида 14 август куни электр таъминоти вақтинча узилиши мумкин

Хоразм вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида 14 август куни профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Жамият маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жорий профилактика ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан 14 август куни соат 10:00 дан 18:00 гача айрим ҳудудларда электр энергияси таъминоти вақтинча чекланиши мумкин.

Жумладан:

Урганч тумани: Орзу, Ҳидоят, Қумравот, Бахшилар, Ҳилол, Гулобод, Исломобод, Комилжон Отаниёзов, Жайҳун, Тандирчи, Бободеҳқон, Оқ-олтин, Қипчоқ, Боғдорчи, Куҳна овул, Юқори Жирмиз, Қорамон, Беруний, Каттабoғ, Оқ ёп, Равот, Қўнғирот, Заргарлар маҳаллалари.

Янгибозор тумани: Минг Боғолон, Боғолон, Қиёт, Қадрият, Истиқлол, Ифтихор, Олтинкўл, Чўболончи маҳаллалари.

Шовот тумани: Туркистон маҳалласи.
Қўшкўпир тумани: Хайробод ва Кўйназай маҳаллалари.
Хива тумани: Серчалли, Чиниқ, Уч ҳовуз, Бадирхон маҳаллалари.

Янгиариқ тумани: Гулбоғ, Чиқирчи, Оқмачит, Янгиариқ, Уйғур, Улуғбек маҳаллалари.

Хонқа тумани: Дурвадик ва Илғор маҳаллалари.
Боғот тумани: Маънавият, Соҳибкор, Қумбодоқ, Кўнабирлашув, Ҳуррият, Оқтепа, Беруний, Юксалиш, Усталар, Намуна, Гулзор, Тозабозор, Саховат, Наврўз маҳаллалари ҳамда Нурофшон ва Олтинқум шаҳарчалари.

Ҳазорасп тумани: Оталиқ, Сулаймонқалъа, Шароф Рашидов, Ишчилар, Ойбек маҳаллалари.

Энергия таъминотидаги вақтинчалик узилишлар профилактика ишлари якунланишига қараб бартараф этилади. Истеъмолчилардан электр жиҳозларини эҳтиёткорлик билан ишлатиш ва электр таъминоти тикланганда юзага келиши мумкин бўлган кучланиш ўзгаришларидан ҳимоя чораларини кўриш сўралмоқда.

Изоҳ қолдириш

    • Дилшод 14 Avgust 2026 15:47
      янгиарык,вакиллар махаласидаги замин кучада элекр кучланиш жуда паст.

Мавзуга алоқадор: