USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: бизнес учун янги имкониятлар муҳокама қилинмоқда

290 марта
Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: бизнес учун янги имкониятлар муҳокама қилинмоқда

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Унда илк бор туман студияларидан ҳам тадбиркорлар иштирок этиб, тадбирга жами 25 мингга яқин бизнес вакили жалб этилган.

Давлат раҳбари юртимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга фаол ҳисса қўшаётган 1 миллион 200 минг нафарлик бизнес ҳамжамиятини Тадбиркорлар куни билан табриклади.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш анъанаси беш йил аввал бошланган. Шу давр мобайнида бизнес фаолиятига тўсиқ бўлаётган минглаб масалаларга ечим топилиб, соҳага оид 84 та қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинди.

Президент бу чора-тадбирларнинг асосий мақсади тадбиркорларга қулай шароит яратиш, янги иш ўринларини кўпайтириш ҳамда аҳолига маҳалласидан узоқлашмаган ҳолда даромад топиш имконини кенгайтириш эканини таъкидлади.

Сўнгги беш йилда тадбиркорлик учун ажратилаётган кредитлар портфели қарийб уч баробар ошиб, 450 триллион сўмга етди. Шунингдек, тадбиркорлар 650 триллион сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди.

Бизнес вакиллари томонидан хорижий банклардан ўз лойиҳалари учун мустақил равишда 1 миллиард доллар маблағ жалб этилгани ҳам тадбиркорлик соҳасидаги муҳим натижалардан бири сифатида қайд этилди.
Очиқ мулоқот давомида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш ва бизнес учун янада қулай муҳит шакллантиришга қаратилган таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: