USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг етти туманида электр таъминоти вақтинча узилиши мумкин

675 марта
Хоразмнинг етти туманида электр таъминоти вақтинча узилиши мумкин

20 август куни Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига асосан, вилоят ҳудудларида жорий профилактика ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан 20 август куни соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин:

🔹 Янгибозор тумани: Жайҳун маҳалласи;
🔹 Гурлан тумани: Дўстлик, Наврўз, Марбутат, Чаккалар, Сахтиён, Чинобод, Тоза ёрган, Олға, Катли маҳаллалари;
🔹 Қўшкўпир тумани: Бекобод, Иттифоқ, Ёшлик, Боғзор, Ошоққалъа, Шиҳобод маҳаллалари;
🔹 Хива тумани: Аваз дўнак ва Қорақум маҳаллалари;
🔹 Хонқа тумани: Обод, Дурман, Маданият, Эҳтиром, Хонқаобод маҳаллалари;
🔹 Боғот тумани: Тўпчи, Қипчоқ, Найман, Тозабозор, Саховат, Наврўз, Ўзгариш, Ҳунарманд, Боғистон, Деҳқонобод, Пахтаобод, Қорабоғ, Ёшўсмир, Қуланқорабоғ, Меҳнат гули маҳаллалари ҳамда Узумзор шаҳарчаси;
🔹 Ҳазорасп тумани: Оталиқ, Сулаймонқалъа, Шароф Рашидов, Ишчилар, Ойбек, Бешта, Тўртта, Янгиҳаёт, Буюк сиймо, Истиқлол, Алоқаликўл, Янгибозор, Шовот, Ғафур Ғулом, Карвак, Пичоқчи, 12-нарвон, Жувондир, Б.Матирзаев маҳаллалари.

Электр таъминотидаги вақтинчалик узилишлар профилактика ишларини сифатли ва хавфсиз амалга ошириш мақсадида жорий этилади.

Истеъмолчилардан мазкур вақт оралиғида электр энергияси таъминотидаги вақтинчалик узилишларга тушуниш билан муносабатда бўлиш сўралмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: