USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда “Тоза ҳаво” ойлиги доирасида экологик назорат тадбирлари давом этмоқда

55 марта
Хоразмда “Тоза ҳаво” ойлиги доирасида экологик назорат тадбирлари давом этмоқда

Хоразм вилоятида 10 августдан 10 сентябрга қадар “Тоза ҳаво” ойлиги доирасида автотранспорт воситаларидан атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламаларни назорат қилиш бўйича экологик тадбирлар ўтказилмоқда.

Хоразм вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳудудий бўлимлари ҳамда ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари ҳамкорлигида вилоят ҳудудларида кўчма экологик постлар ташкил этилмоқда.

Назорат жараёнида дизель, газ ва бензин ёқилғисида ҳаракатланувчи автотранспорт воситалари текширилиб, уларнинг атмосфера ҳавосига чиқараётган зарарли ташламалари махсус лаборатория ускуналари ёрдамида аниқланмоқда.

Текширувлар давомида аниқланган камчиликлар ва техник носозликлар юзасидан ҳайдовчиларга тушунтиришлар берилиб, транспорт воситаларидан фойдаланишда экологик талабларга риоя қилиш бўйича тавсиялар билдирилмоқда.

Мутахассислар таъкидлаганидек, бундай тадбирлар ҳавонинг ифлосланишини камайтириш, автотранспорт воситаларининг экологик хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Хоразм аҳолиси учун тоза ва соғлом атроф-муҳитни сақлашга қаратилган.

“Тоза ҳаво” ойлиги доирасида Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида экологик назорат тадбирлари давом эттирилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: