USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда камбағаллик 3,9 фоизга тушди

117 марта
Хоразмда камбағаллик 3,9 фоизга тушди

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти мисолида аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларни ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича режалар билан танишди.

Жорий йилда вилоятда 162 минг нафар аҳолининг даромади оширилди, 29 минг киши доимий ишга жойлаштирилди, 37 минг нафар фуқаронинг норасмий бандлиги қонунийлаштирилди.

Натижада Хоразмда камбағаллик даражаси йил бошидаги 6,7 фоиздан 3,9 фоизга пасайди.

Айни пайтда вилоятда 39 минг нафар ишсиз ва 102 минг нафар меҳнат миграциясидаги фуқаро бор. Шунингдек, 50 мингдан зиёд бўш иш ўрни мавжуд.

Йил якунига қадар яна 81 минг нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш ва 39 минг нафар ишсиз фуқарони доимий иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Бунинг учун 250 та янги корхона ташкил этилади, 36 та кооперация йўлга қўйилади ва 2,5 мингта микролойиҳа амалга оширилади.

Янгиариқ туманидаги Шиҳбоғи маҳалласи таянч маҳалла сифатида ривожлантирилиб, қўшни Қармуш, Шеробод ва Каттабoғ маҳаллалари билан бирга 1,5 мингта барқарор иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

Мазкур чоралар орқали аҳоли даромадларини 20–30 фоизга ошириш, ҳудудни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш кўзда тутилмоқда.


I’m 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: