Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг айрим ҳудудларида 27 август куни электр таъминотида узилишлар бўлади

999 марта
Хоразмнинг айрим ҳудудларида 27 август куни электр таъминотида узилишлар бўлади

Хоразм вилоятининг бир қатор туманлари ва Урганч шаҳридаги айрим ҳудудларда 27 август куни электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига асосан, вилоятда электр тармоқларида жорий профилактика ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан қуйидаги ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин:
Қўшкўпир тумани:
Бекобод, Иттифоқ, Ёшлик, Боғзор, Ошоққалъа, Шихобод маҳаллалари.
 Тупроққалъа тумани:
Обод, Нуробод, Яккачиқир маҳаллалари.
 Шовот тумани:
Идали қалъа, Комилжон Отаниёзов, Катқалъа, Ботирлар, Чиғатой, Янги Бурлоқ, Гулшан, Қўшкўпир, Қонғли маҳаллалари.
 Ҳазорасп тумани:
Амударё, Алоқали кўл, Янгиобод, Карвак, Янгиобод, Овшар, Буюк Аждодлар маҳаллалари.
 Хонқа тумани:
Ёш куч, Туркистон маҳаллалари.
Боғот тумани:
Оқтепа, Қалъажиқ қалъа, Наврўз, Ҳуррият, Беруний, Маънавият, Соҳибкор, Қумбодоқ, Кўҳнабирлашув, Ўзгариш, Ҳунарманд, Боғистон, Деҳқонобод маҳаллалари ҳамда Янги қадам, Узумзор шаҳарчалари.
 Янгиариқ тумани:
Бўстон, Наврўп, Қоратепа, Қадрият, Истиқлол, Ифтихор, Олтинкўл, Чўболон, Мингбоғолон, Боғолон, Қиёт, Жайҳун, Халқобод, Барҳаёт, Шоирлар, Қоратепа, Тозадўрмон, Мангитлар, П. Маҳмуд, Ҳамид Олимжон, Хайват, Янгиобод, Юқорибошқир маҳаллаларида соат 05:00 дан 07:00 гача электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.
 Урганч шаҳри:
Бобур, Бўстон, Жамбул, Бешмерган, Темирйўлчи маҳаллалари.

27 август куни соат 10:00 дан 18:00 гача жорий профилактика ишлари сабабли юқорида кўрсатилган ҳудудларда электр энергияси таъминоти вақтинча чекланиши мумкин.

Энергия таъминотидаги узилишлар профилактика ишларининг давомийлигига қараб фарқ қилиши мумкин.
Электр энергияси истеъмолчиларидан юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларга тушуниш билан муносабатда бўлиш сўралди.

Xorazmbugun.uz — Хоразмдаги муҳим хабарларни биринчи бўлиб етказамиз.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: