USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳокимият ва Тошкент ўртасида муҳим музокара: вилоят келажаги ҳал бўлмоқдами?

349 марта
Ҳокимият ва Тошкент ўртасида муҳим музокара: вилоят келажаги ҳал бўлмоқдами?

Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги масъуллари билан юзма-юз учрашди. Учрашув оддий протокол тадбири эмас, балки вилоятнинг келгуси йиллардаги тақдирини белгилайдиган стратегик музокара сифатида баҳоланмоқда.

Марказ билан ҳудуд ўртасидаги бу мулоқотда энг долзарб масала — “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган мақсадларга қанчалик яқинлашилгани кун тартибига қўйилди. Экспертлар таъкидлашича, ана шу кўрсаткичларга эришиш ёки эришмаслик вилоят раҳбариятининг келгуси фаолиятини баҳолашда ҳал қилувчи омилга айланиши мумкин.

Айниқса диққатга сазовори — учрашувда тақдим этилган “Геопортал” тизими. Энди ҳудуддаги барча ижтимоий ва коммунал объектлар, инфратузилма ҳақидаги маълумотлар ягона рақамли платформада жамланади. Бу эса, баъзи мутахассислар фикрича, олдин “яширин” бўлган муаммоли объектларни ҳам очиқ кўзга ташлаши, яъни маъмуриятга нисбатан назоратни кучайтириши мумкин.

Учрашув якунида масъулларга аниқ топшириқлар берилди — энди натижа кутиш вақти келди. Вилоят аҳолиси эса саволни очиқ қўймоқда: бу гал ваъдалар қоғозда қолмайдими?

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: