USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

7 сентябрда Хоразмнинг 8 та тумани “қоронғида” қолиши мумкин: тўлиқ рўйхат

1 740 марта
7 сентябрда Хоразмнинг 8 та тумани “қоронғида” қолиши мумкин: тўлиқ рўйхат

Хоразм вилояти электр таъминоти корхонаси истеъмолчиларни муҳим огоҳлантириш билан чиқди. Электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига асосан режали профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан бир қатор туманларда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Қачон ва қанча вақт давом этади?

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача, яъни саккиз соат давомида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкинлиги маълум қилинди.

Қайси ҳудудлар таъсирланади?

Огоҳлантиришга кўра, Урганч, Шовот, Қўшкўпир, Хива, Янгиариқ, Хонқа, Боғот, Ҳазорасп туманлари ҳамда Урганч шаҳрининг айрим ҳудудларида электр узилиши кутилмоқда. Хусусан:

    •    Урганч туманида — Уйшин, Мироблар, Арablar, Мергановул, Жайҳун, Анжирчи, Ўртадўрман, Ғалаба, Обод, Ҳамид Олимжон, Каттабоғ, Хажибойлар, Оёқбоғ, Адолат, Оқмактаб маҳаллалари;
    •    Шовот туманида — Қиёт ва Янгийўл маҳаллалари;
    •    Қўшкўпир туманида — Кенагас, Довуд, Қорамон, Зарбдор, Машраб, Ўзбекистон, Шихмахшад маҳаллалари;
    •    Хива туманида — Журъён, Арвик, Қушчи, Каттабоғ, Чанашик, Пирнахос, Ал-Хоразмий маҳаллалари;
    •    Янгиариқ туманида — Шеробод, Шихбоғи, Қармиш, Гулланбоғ, Янгиариқ, Урганч, Огаҳий, Янгиобод маҳаллалари ва Янги Ўзбекистон массиви;
    •    Хонқа туманида — Қорамози маҳалласи;
    •    Боғот туманида — Оқ тепа, Қалажиқ қалъа, Наврўз, Хуррият, Беруний, Тўпчи, Қипчоқ, Пахтаобод, Қорабоғ, Ёш ўсмир, Қуланқорабоғ, Меҳнатгули маҳаллалари ва Янгиқадам шаҳарчаси;
    •    Ҳазорасп туманида — Тўртта, Бешта, Оталиқ, Мухомон, Пичоқчи, 12-нарвон, Жувондир, Б.Матирзаев, Сулаймонқалъа, Шароф Рашидов, Ишчилар, Ойбек, Саноат, Шехёпи, Мутпири, Наврўз, Карвак, Янгиобод, Овшар, Буюк аждодлар маҳаллалари;
    •    Урганч шаҳрида — Байналминалчи, Олимпия, Бобур, Бўстон, Жамбул, Бешмерган Темир йўлчи маҳаллалари.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: