USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

«Бир нафар уста ишлаяпти» деган хабардан сўнг МИБ изоҳ берди

156 марта
«Бир нафар уста ишлаяпти» деган хабардан сўнг МИБ изоҳ берди

Хоразмда ўзбошимчалик билан қурилган иншоотни бузиш бўйича Мажбурий ижро бюроси томонидан олиб борилаётган ишлар жамоатчилик эътиборида қолмоқда.

Аввалроқ EFFECT.UZ расмий сайтида Урганчда суд қарорига асосан бузилиши керак бўлган қурилишда бир нафар уста ишлаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Ушбу хабар юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаси асосида Урганч шаҳри, «Ёғду» кўчаси 2-йўлак, 4-уйда жойлашган, майдони 750 квадрат метр бўлган ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бузиш ҳақидаги ҳужжат Урганч шаҳар МИБ бўлимига келиб тушган.

Ижро иши қўзғатилиб, «ANVA GOLD COMPANY» МЧЖга суд ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий бажариш учун муддат берилган. Бироқ белгиланган бир ойлик муддатда қурилма бузилмаган.

Шундан сўнг жамият раҳбари Ш. Хаджиевга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-1-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 4 миллион 120 минг сўм жарима қўлланилган.

Нега бузиш ишлари кечиктирилган?
МИБ маълумотига кўра, аввалги ижро ҳаракатлари давомида тарафларнинг етиб келмагани ва махсус техника воситалари мавжуд бўлмагани сабабли ишлар бошқа кунларга қолдирилган.

Бироқ 7–11 сентябрь кунлари ижро ҳаракатлари яна давом эттирилган. Бино атрофидаги турар жойларга зарар етказмаслик мақсадида, аввало унинг 4-қаватидаги қурилиш ишлари қўл меҳнати ёрдамида қисман бузилган ва қурилиш материаллари пастга туширилган.

Шу билан бирга, иш бўйича яна бир муҳим ҳолат маълум қилинди. Қарздор томонидан Хоразм вилояти судининг 8 сентябрдаги хати тақдим этилган. Унда ушбу иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли хати асосида тафтиш инстанциясида кўриб чиқиш учун Бухоро вилояти судига юборилгани билдирилган.

Шунга қарамай, МИБ мазкур ижро ҳужжати бўйича навбатдаги ижро ҳаракатларини 15 сентябрь кунига белгилаган.

Эндиликда асосий савол — 15 сентябрь куни мазкур объект бўйича қандай ижро ҳаракатлари амалга оширилади ва суднинг бузиш ҳақидаги қарори қандай натижа билан якунланади?

Бу жараён жамоатчилик эътиборида қолиши табиий. Чунки гап нафақат суд ҳужжатининг ижроси, балки ўзбошимчалик билан қурилган объектларга нисбатан қонун талабларининг амалда қандай таъминланаётгани ҳақида ҳам бормоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: