USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда можарали қурилиш: мажбурий бузиш ишлари давом этмоқда

1 262 марта
Хоразмда можарали қурилиш: мажбурий бузиш ишлари давом этмоқда

Ижтимоий тармоқларда “Хоразмдаги можарали қурилиш тафсилотлари: қад ростлаган қалбакилик” сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум қилинишича, Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан “ANVA GOLD COMPANY” МЧЖга тегишли бўлган, Урганч шаҳри “Ёғду” кўчаси 2-йўлак, 4-уй манзилида жойлашган 750 квадрат метр ҳажмдаги ўзбошимчалик билан қурилган иншоотни бузиш ҳақида қарор қабул қилинган. Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Урганч шаҳар бўлимига келиб тушиб, 2025 йил 29 октябрь куни ижро иши қўзғатилган.


Қарздорга суд ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддат берилган бўлса-да, ушбу талаблар ўз вақтида ижро этилмаган. Шу сабабли, мажбурий ижро ҳаракатлари 2025 йил 10 ноябрь кунига белгиланиб, тегишли ташкилотларга хабар юборилган.

Бироқ, белгиланган саналарда — 10 ва 18 ноябрь кунлари суд тарафлари етиб келмагани ҳамда махсус техника воситалари етишмагани сабабли ижро ҳаракатлари кейинги кунларга қолдирилган.

Шунингдек, бир ой муддат ичида қурилмани бузиш талаби бажарилмагани учун жамият раҳбари Ш.Хаджиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198-1-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судига юборилган.

Ҳозирги кунда эса мазкур ноқонуний қурилмани бузиш ишлари махсус техника ва ишчи кучлари жалб этилган ҳолда мажбурий тартибда давом эттирилмоқда. Вазирлик ва тегишли идоралар томонидан ижро ҳужжатининг тўлиқ таъминланиши устидан назорат ўрнатилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: