USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲ USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда пахта йиғим-теримига жалб қилинган транспорт воситалари назоратга олинмоқда

165 марта
Хоразмда пахта йиғим-теримига жалб қилинган транспорт воситалари назоратга олинмоқда

Хоразм вилояти ҳудудида 2026 йилги пахта йиғим-терим мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Йиғим-терим жараёнига жалб қилинган транспорт воситалари ҳайдовчилари ўртасида юк ташиш қоидалари ва ҳаракат хавфсизлиги талаблари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, пахта теримида фойдаланиладиган трактор ва уларга уланган тиркамаларга нур қайтарувчи тасмалар ўрнатилмоқда. Мазкур тасмалар транспорт воситаларининг, айниқса, тунги ва кўриш чекланган шароитларда бошқа ҳайдовчилар томонидан яхшироқ кўринишини таъминлашга хизмат қилади.

Мутахассислар томонидан ҳайдовчиларга юкларни белгиланган талаблар асосида жойлаштириш, транспорт воситасининг техник ҳолатига эътибор бериш ҳамда ҳаракат вақтида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлиги тушунтирилмоқда.

Пахта йиғим-терими даврида қишлоқ хўжалиги техникалари ва юк ташувчи транспорт воситалари ҳаракати кўпайиши инобатга олиниб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.






Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: