USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг айрим ҳудудларида 17 сентябрь куни электр таъминотида узилишлар бўлади

488 марта
Хоразмнинг айрим ҳудудларида 17 сентябрь куни электр таъминотида узилишлар бўлади

Хоразм вилоятининг қатор туманлари ҳамда Хива ва Урганч шаҳарларининг айрим ҳудудларида 17 сентябрь куни электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали маълумотига кўра, узилишлар электр тармоқларида олиб бориладиган жорий профилактика ишлари билан боғлиқ.

Сана: 2026 йил 17 сентябрь
Вақт: 10:00 дан 18:00 гача

Қайси ҳудудларда?
Урганч тумани: М. Хоразмий, Юқориовул, Араблар, Комилжон Отаниёзов, Жайҳун, Олтинкўл, Шерматлар, Ҳожибойлар, Оёқбоғ, Адолат, Оқмактаб, Қиёт, Боқайлар, Киллавит, Чандир, Уйшин, Мироблар, Мергановул, Анжирчи маҳаллалари.
Янгибозор тумани: Мингбоғолон, Боғолон, Қиёт маҳаллалари.

Гурлан тумани: Боғишамол, Янгиаср, Боғистон, Шодлик маҳаллалари.

Шовот тумани: Чиғатой, Янгибўрлоқ, Гулшан, Қўшкўпир, Қонгли, Тараққиёт, Хитой, Узункўл, Қозоққалъа, Дўстлик маҳаллалари.

Қўшкўпир тумани: Хайробод ва Кўйназай маҳаллалари.
Хива тумани: Оқкўл, Сайот, Ғандимиён, Поласултон, Парища, Каттибош, Қушчи, Каттабоғ, Чанашиқ, Пирнаҳос, Ал-Хоразмий маҳаллалари.

Янгиариқ тумани: Янгиариқ, Урганч, Оғаҳий, Янгиобод, Гулланбоғ, Шихбоғи, Тузлоқ, Чиқирчи, Қоракўз, Остона, Сардорлар маҳаллалари ҳамда «Янги Ўзбекистон» массиви.

Хонқа тумани: Жаннатмакон, Бунёдкор, Аҳиллик, Мангулик, Маҳарат, Порлоқ, Пахтакор маҳаллалари.
Ҳазорасп тумани: Боғдор, Узуккақош, Ал-Хоразмий, Ишчилар, Алоқаликўл, Янгибозор, Шовот, Ғафур Ғулом, Карвак, Амударё, Саноат, Бўстон маҳаллалари.
Хива шаҳри: Дўстлик, Янги ҳаёт, Бинокор, Ангарик маҳаллалари.

Урганч шаҳри: Гулзор ва Саховат маҳаллалари.
Таъкидланишича, электр таъминотидаги узилишлар профилактика ишлари давомийлигига қараб эртароқ тикланиши ёки белгиланган вақтдан узоқроқ давом этиши мумкин.

Электр энергияси истеъмолчиларидан мазкур вақт оралиғида эҳтиёт чораларини кўриш ва электр тармоқларида амалга оширилаётган ишларга тушуниш билан муносабатда бўлиш сўралмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: