USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг қатор ҳудудларида 6 август куни электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин

521 марта
Хоразмнинг қатор ҳудудларида 6 август куни электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин

Хоразм вилоятининг бир қатор туманлари ва Урганч шаҳрининг айрим ҳудудларида 2026 йил 6 август куни режали профилактика ишлари муносабати билан электр энергияси таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши мумкин.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник жиҳатдан эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ жорий профилактика ишлари амалга оширилади.

Шунга кўра, 6 август куни соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги ҳудудларда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин:
  • Урганч тумани: Комилжон Отаниязов, Боғдорли, Ҳамид Олимжон, Амударё массиви, М. Хоразмий, Юқори Овул, Араблар, Шерматлар, Оқариқ, Чаккакўли, Шоликор, Каттабоғ маҳаллалари.
  • Янгибозор тумани: Мингбоғолон, Боғолон, Қиёт, Очақалъа, Ширинлар, Гулистон маҳаллалари.
  • Гурлан тумани: Қатариқ, Ёрмиш, Эшимжирон, Мойли, Боғишамол, Янгиаср, Боғистон, Шодлик, Дўстлик, Наврўз, Навбаҳор, Гулшан маҳаллалари.
  • Шовот тумани: Қиёт ва Янгиёл маҳаллалари.
  • Янгиариқ тумани: Янгиер, Ширшоли, Пурсанг, Қўриқтом маҳаллалари.
  • Боғот тумани: Ўзгариш, Ҳунарманд, Боғистон, Деҳқонобод, Узумзор, Юксалиш, Намуна, Усталар, Гулзор, Оқтепа, Қалажиққалъа, Наврўз, Хуррият, Беруний, Бўка, Маънавият, Соҳибкор, Қумбодоқ, Кўҳнабирлашув маҳаллалари ҳамда Янгиқадам шаҳарчаси.
  • Урганч шаҳри: Гулшан, Истиқлол, Бинокор, Шодлик, Юқорибоғ, Гулзор ва Ҳамжиҳатлик маҳаллалари.
Электр таъминоти профилактика ишлари якунлангач, истеъмолчиларга қайта тикланади.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали аҳолидан ушбу вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраб, профилактика ишларига тушуниш билан ёндашишни сўради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: