USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда 28 сентябрь куни электр узилишлари бўлади — ҳудудлар рўйхати

1 255 марта
Хоразмда 28 сентябрь куни электр узилишлари бўлади — ҳудудлар рўйхати

Эртага, 28 сентябрь куни Хоразм вилоятининг бир қатор ҳудудларида электр энергияси таъминотида
вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари асосида ҳудудларда жорий профилактика ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги ҳудудларда электр таъминоти вақтинча чекланиши мумкин:

🔹 Урганч тумани: Шерматлар, Оқарик, Чаккакўли, Шоликор маҳаллалари;
🔹 Янгиариқ тумани: Оқмачит, Ангарик, Чиқирчи, Тузлоғ, Гурланбоғ, Вакиллар, Таған, Қушанда, Севган, Киллавит маҳаллалари;
🔹 Янгиғибозор тумани: Бўстон, Наврўп, Қоратепа маҳаллалари;
🔹 Гурлан тумани: Сахтиён, Ярмиш, Навбаҳор, Мададкор, Янгибоғ, Чинобод, Тозаёрган, Олға, Катли маҳаллалари;
🔹 Шовот тумани: Огаҳий, Наврўз, Бўзқалъа, Бешчиқир, Ижтимоят маҳаллалари;
🔹 Қўшкўпир тумани: Бекобод, Иттифоқ, Ёшлик, Боғзор, Ошоққалъа, Шихобод, Янгилик, Айронкўл, Месит маҳаллалари;
🔹 Хонқа тумани: Дўстлик ва Илғор маҳаллалари;
🔹 Боғот тумани: Оқтепа, Тўпчи, Қипчоқ, Гулшан, Нурли маскан, Обод, Юксалиш, Усталар, Намуна, Гулзор маҳаллалари ҳамда Олтинқум шаҳарчаси;
🔹 Ҳазорасп тумани: Амударё, Алоқаликўл, Янгиобод, Тўртта, Бешта, Оталик, Мухомон маҳаллалари;
🔹 Тупроққалъа тумани: Пастом, Охунбобоев, Сайдлар, Саяпир, Шехлар, Янгизамин маҳаллалари;
🔹 Хива шаҳри: Эски Қиёт, Панамахсум, Чонашиқ маҳаллалари;
🔹 Урганч шаҳри: Бешмерган, Оби ҳаёт, Темир йўлчи маҳаллалари.
Энергия таъминотидаги ушбу вақтинчалик узилишлар жорий профилактика ишлари билан боғлиқ.

Истеъмолчилардан белгиланган вақт оралиғида электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкинлигини инобатга олиш, зарур электр жиҳозларини олдиндан тармоқдан узиб қўйиш сўралмоқда.

Узилишлар 28 сентябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача давом этиши мумкин.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: