USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

29 сентябрь куни Хоразмнинг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

835 марта
29 сентябрь куни Хоразмнинг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида газ қувурларида таъмирлаш ва техник текширув ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан 29 сентябрь куни Қўшкўпир, Боғот ва Урганч туманларининг айрим маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Қўшкўпир тумани
“Қўшкўпир” газ тақсимлаш станциясидан табиий газ олувчи юқори ва ўрта босимли газ қувурларида таъмирлаш ҳамда ўрнатилган ёпқичларни тафтишдан ўтказиш ишлари сабабли:
29 сентябрь куни соат 08:00 дан 18:00 гача қуйидаги маҳаллаларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:
Гулзор, Маданият, Тараққиёт, Ёвғур, Иқбол, Араблар, Баратлар, Янгилик, Айронкўл, Бўрлоқ, Амирқум ва Қоровул.
Жами 7 608 та аҳоли хонадонлари ҳамда 177 та улгуржи истеъмолчи газ таъминотидан вақтинча узилади.

Боғот тумани
“Боғот-2” газ тақсимлаш станциясидан табиий газ олувчи юқори ва ўрта босимли газ қувурларида таъмирлаш ва ўрнатилган қурилмаларни тафтишдан ўтказиш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли 29 сентябрь куни соат 09:00 дан 18:00 гача:
О.Отажонов, Соҳибкор, Маънавият, Ўзгариш, Ҳунарманд, Кўна бирлашув ва Навбаҳор маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Ушбу ҳудудларда 4 950 та аҳоли хонадонлари ва 52 та улгуржи истеъмолчи мавжуд.

Урганч тумани
Хожибойлар, Шоҳидонлар ва Адолат маҳаллаларини табиий газ билан таъминловчи газ қувурининг кириш қисмига ўрнатилган газ ҳисоблагич навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтказилади.
Шу муносабат билан 29 сентябрь куни соат 09:00 дан 17:00 гача мазкур маҳаллаларда табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Бу ҳудудларда 3 102 та аҳоли хонадонлари ҳамда 32 та улгуржи истеъмолчи мавжуд.
Тегишли таъмирлаш ва техник ишлар якунланганидан сўнг барча ҳудудларда табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Аҳолидан газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши муносабати билан эҳтиёт чораларига риоя қилиш сўралади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: