USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Гурланда газ ҳисоб-китобидаги муаммолар қарийб икки баробар камайди

2 марта
Гурланда газ ҳисоб-китобидаги муаммолар қарийб икки баробар камайди

Аҳолига сифатли ва узлуксиз хизмат кўрсатиш, шунингдек, ҳисоб-китоблар шаффофлигини таъминлаш борасида Гурлан туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда 25 та маҳалла табиий газдан фойдаланади. Жами истеъмолчилар сони 14 987 тани ташкил этади. Улардан 13 705 таси ҳовли хонадонлари, 1 282 таси эса кўп қаватли уйлардир.

Муаммолар сони 245 тага қисқарди

Йил бошида туманда ЭГҲУдаги муаммоли ҳолатлар 503 тани ташкил этган эди. Кўрилган тезкор чоралар натижасида бугунги кунга келиб бу кўрсаткич 258 тага туширилди. Яъни, қисқа муддатда муаммоли ҳолатларнинг қарийб ярми бартараф этилди.

Мутахассисларнинг фикрича, ҳисоблагич ускуналарининг соз ишлаши нафақат газдан фойдаланиш ҳажмини аниқ ҳисоблаш, балки истеъмолчи билан хизмат кўрсатувчи ташкилот ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг адолатли ва шаффоф бўлишини ҳам таъминлайди.

Мақсад — йўқотишларсиз тизим

Бу каби саъй-ҳаракатлар табиий газ тақсимотида йўқотишларнинг олдини олиш ва истеъмолчиларга янада қулай шароитлар яратишга хизмат қилмоқда. Қолган муаммоли ҳолатларни бартараф этиш ишлари ҳам изчил давом эттирилмоқда.




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: