USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч туманида газ ҳисоб-китобидаги муаммолар уч баробарга камайди

3 марта
Урганч туманида газ ҳисоб-китобидаги муаммолар уч баробарга камайди

Аҳолига сифатли ва узлуксиз хизмат кўрсатиш, шунингдек, ҳисоб-китоблар шаффофлигини таъминлаш борасида Урганч туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда 49 та маҳалла табиий газдан фойдаланади. Жами истеъмолчилар сони 35 746 тани ташкил этади. Улардан 31 434 таси ҳовли хонадонлари, 4 312 таси эса кўп қаватли уйлардир.

2 801 та муаммо бартараф этилди

Йил бошида туманда ЭГҲУдаги муаммоли ҳолатлар 4 233 тани ташкил этган эди. Кўрилган тезкор чоралар натижасида бугунги кунга келиб бу кўрсаткич 1 432 тага туширилди. Яъни, қисқа муддатда 2 801 та муаммоли ҳолат ҳал этилиб, уларнинг сони қарийб уч баробарга камайди.

10 мингдан ортиқ замонавий ускуна

Шу билан бирга, туман миқёсида жами 10 708 та замонавий капасити ўрнатилиши таъминланди. Бу эса газдан фойдаланиш ҳажмини аниқ ҳисоблаш ва истеъмолчи билан хизмат кўрсатувчи ташкилот ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг адолатли бўлишига хизмат қилади.

Мақсад — йўқотишларсиз тизим

Бу каби саъй-ҳаракатлар табиий газ тақсимотида йўқотишларнинг олдини олиш ва истеъмолчиларга янада қулай шароитлар яратишга хизмат қилмоқда.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: