USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч туманида суюлтирилган газ таъминоти узлуксиз давом этмоқда: 9 604 хонадон график асосида баллон олмоқда

2 марта
Урганч туманида суюлтирилган газ таъминоти узлуксиз давом этмоқда: 9 604 хонадон график асосида баллон олмоқда

Аҳолини суюлтирилган газ билан ўз вақтида ва хавфсиз таъминлаш борасидаги тизимли ишлар доирасида Урганч туманида ҳам режа асосида чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

21 маҳалла, 9 604 хонадон

«Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълумотларига кўра, бугунги кунда тумандаги 21 та маҳалла ҳудудида жойлашган 9 604 та аҳоли хонадони ҳамда 5 та ижтимоий соҳа объекти суюлтирилган газдан фойдаланиб келмоқда.

Газ баллонларини хавфсиз ва талафотларсиз етказиш учун махсус жиҳозланган 3 та «ISUZU» русумли автотранспорт воситаси бириктирилган. Улар тасдиқланган график бўйича айланма усулда хизмат кўрсатмоқда.

Чекка маҳаллага ҳам эътибор

Хусусан, туманнинг чекка ҳудудларидан бири бўлган «Жайҳун» маҳалласида 449 та истеъмолчи хонадон рўйхатга олинган. Бу ердаги фуқароларга маиший газ баллонлари белгиланган муддатларда, хонадонма-хонадон айланма усулда ҳамда назорат тарозиларида тортиб берилган ҳолда етказилиши тўлиқ йўлга қўйилган.

Рақамларга тўхталадиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган даврида «Жайҳун» маҳалласи истеъмолчиларига жами 45 160 кг суюлтирилган газ етказиб берилди. Бу ўртача ҳар бир хонадонга 100 кг атрофида тўғри келади.

Хавфсизлик ҳам эътиборда

Соҳа мутахассислари газ етказиб бериш билан бир қаторда аҳоли ўртасида маиший газ ускуналаридан тўғри фойдаланиш ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича тушунтириш ишларини ҳам олиб бормоқда.

Туман бўйича истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ишлари давом этмоқда.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: