USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Гурлан кадастр бошлиғи 500 доллар билан қўлга тушди: пул устида “ПОРА” деб ёзилган эди

623 марта
Гурлан кадастр бошлиғи 500 доллар билан қўлга тушди: пул устида “ПОРА” деб ёзилган эди

Ўзини оқламоқчи бўлиб “қарз олгандим” деди, аммо яширин аудиоёзув ҳаммасини фош қилди.

Давлат кадастрлар палатаси Гурлан тумани филиали бошлиғи Зоҳид Оллаберганов 2025 йилнинг 10 июнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора томонидан ашёвий далил билан қўлга олинди. У фуқародан 500 АҚШ долларини олиб, чўнтагига солган пайтда ушланди. Энг қизиғи, пулнинг устига кўзга ташланмайдиган қилиб “пора” сўзи ёзиб қўйилган эди.

Ҳамма ҳужжат тайёр эди, фақат бошлиқ “шошилмади”
Воқеа фуқаро М. Қўчқорованинг оддий мурожаатидан бошланган. Аёл ўзига тегишли нотурар бинони турар жой тоифасига ўтказмоқчи бўлган. Туман архитектура бўлими ижобий хулоса берган, кадастр идораси ҳам ҳужжатларни ўрганиб, рад этишга асос тополмаган. Масала фақат ҳужжатларни вилоят бошқармасига юборишга қолган эди.

Аёл суҳбатни яширинча ёзиб олган. Судда эшиттирилган аудиоёзувда қарз ҳақида бир оғиз ҳам гап йўқ. Аксинча, бошлиқ ишни битириш учун Урганчдаги бошқармада “кимларнидир кўндириш” кераклигини айтади. Нархни ҳам ўзи белгилайди: “кўки”дан 500. Устига-устак, бошқа туманларда бундай хизматнинг баҳоси аллақачон мингдан ошиб кетганини писанда қилиб қўяди.

Суд ҳукми: 5 йил
Оллаберганов терговда ҳам, судда ҳам айбини тан олмади ва пулни таниши қарз берганини такрорлади. Бироқ суд аудиоёзув, гувоҳлар кўрсатмаси ва бошқа далилларга таяниб, уни Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (пора олиш) бўйича айбдор деб топди.

Собиқ бошлиқ 5 йилга озодликдан маҳрум этилди ва 2 йил давомида давлат иштирокидаги ташкилотларда раҳбарлик ҳамда моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Вилоят судининг апелляция ҳайъати ҳам ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.

Битта 500 долларлик “хизмат ҳақи” мансабни ҳам, эркинликни ҳам олиб кетди.

Манба: Урганч шаҳар суди раиси Маҳмуджон Маҳмудов ва журналист Абдулла Собиров мақоласи асосида тайёрланди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: