USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда қидирувдаги қарздор ота ўз уйидан топилди ва 15 суткага қамалди

128 марта
Хоразмда қидирувдаги қарздор ота ўз уйидан топилди ва 15 суткага қамалди

Урганч туманида фарзандининг таъминоти учун алимент тўлашдан қочиб юрган қарздор ота излаб топилди ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Мажбурий ижро бюросининг Урганч тумани бўлими маълумотига кўра, фуқаро Н.Ш. фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2016 йил 13 январдаги суд буйруғига асосан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ундирувчи Ш.И. фойдасига алимент тўлаб бориши шарт эди. Бироқ қарздор ушбу мажбуриятни ўз вақтида бажармай келган.

Натижада 2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра унинг алимент бўйича қарзи 39,8 миллион сўмга етган. Шундан сўнг қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бошқарманинг қидирув шўъбаси ходимлари олиб борган тадбирлар давомида Н.Ш.нинг узоққа кетмагани — ўз уйида яшириниб юргани аниқланди. Қарздор топилгач, бўлим давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва ҳужжатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси асосида Жиноят ишлари бўйича Урганч тумани судига юборилди.

Суднинг 2026 йил 7 октябрдаги қарори билан Н.Ш.га 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Мажбурий ижро бюроси ходимларининг таъкидлашича, вилоятда алимент тўлашдан бўйин товлаб, қидирувда юрган шахсларни аниқлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда. Уларнинг ҳужжатлари судларга оширилиб, қонуний чоралар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, алимент — бу ота-онанинг ихтиёрий ёрдами эмас, балки фарзанд олдидаги қонуний бурчидир. Ундан бўйин товлаш эса эртами-кечми жавобгарликка олиб келади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: