USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

937 марта
Хоразм вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Музаффар Искандарович Қаландаров Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, бугун ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Сирож Бозор ўғли Бекчанов эгаллаб турган вазифасидан озод этилгани маълум қилинган эди.

Янги ўринбосар зиммасига вилоятда қурилиш ишлари, муҳандислик коммуникациялари, коммунал хизматлар, аҳоли учун тўсиқларсиз муҳит яратиш, шунингдек, экология ва кўкаламзорлаштириш каби аҳоли ҳаёти билан бевосита боғлиқ соҳаларни мувофиқлаштириш вазифаси юклатилади.

Шуни таъкидлаш керакки, лавозим номига «тўсиқларсиз муҳит яратиш» йўналиши ҳам қўшилган. Бу имконияти чекланган шахслар, кексалар ва ёш болали оилалар учун бинолар, кўчалар ва жамоат жойларини қулай қилиш масаласи энди алоҳида назоратга олинишини англатади.

М.Қаландаровнинг таржимаи ҳоли ва аввалги фаолияти ҳақида қўшимча маълумотлар билан кейинроқ бўлишамиз.

#тайинлов #Хоразм #ҳокимлик

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: