USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА КОНФУЦИЙ ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

102 марта
УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА КОНФУЦИЙ ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети халқаро ҳамкорлик йўлида яна бир муҳим қадам ташлади. Бугун олийгоҳда Конфуций институтини ташкил этиш бўйича уч томонлама шартнома имзоланди.

Урганч давлат университетига Хитой Халқ Республикасининг Ляонинг педагогика университети ректори Луо Вэнбо бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Ташриф доирасида Урганч давлат университети ректори Феруза Мадраҳимова ҳамда Луо Вэнбо ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки олий таълим муассасаси ўртасидаги мавжуд ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва истиқболдаги қўшма ташаббусларни амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Мулоқот давомида университетда Конфуций институтини ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, хитой тилини ўқитиш имкониятларини кенгайтириш, маданиятлараро алоқаларни ривожлантириш ҳамда халқаро таълим ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокараларнинг амалий натижаси ўлароқ, Хитой тилини халқаро ўқитиш жамғармаси, Ляонинг педагогика университети ҳамда Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ўртасида Конфуций институтини ҳамкорликда ташкил этиш бўйича уч томонлама шартнома имзоланди.

Ҳужжатни Хитой тилини халқаро ўқитиш жамғармаси вакили Ян Вей, Ляонинг педагогика университети ректори Луо Вэнбо ҳамда Урганч давлат университети ректори Феруза Мадраҳимова имзолади.

Мазкур келишув Урганч давлат университетининг халқаро ҳамкорлик географиясини янада кенгайтиради. Шунингдек, талаба-ёшлар учун янги таълим имкониятлари яратилади, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги илмий-маърифий ва маданий алоқалар мустаҳкамланади.

Энди хоразмлик ёшлар хитой тили ва маданиятини ўз шаҳрида, халқаро стандартлар асосида ўрганиш имкониятига эга бўлади.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: