USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хива туманида аъло баҳолар билан битирувчиларга олтин медаллар топширилди

161 марта
Хива туманида аъло баҳолар билан битирувчиларга олтин медаллар топширилди

Хива тумани ҳокимлигида умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга ва намунави ҳулқ билан тамомлаган ёшлар учун тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Сардор Палвановнинг мактаб битирувчиларга йўллаган самимий табриги ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг тумандаги турли мактаблардан сараланган фаол ва билимдон битирувчиларга олтин медаллар ҳамда уларнинг ота-оналарига махсус ташаккурномалар топширилди.

Тадбир жараёнида ҳокимлик ва таълим муассасалари мутасаддилари ёшлардан катта умидвор эканликларини билдириб, уларни янги босқичда ҳам фаол, маърифатли ва Ватанга хизмат қилувчи инсонлар бўлиб етишишларини тилашди.

Шу каби тадбирлар ёшларнинг билим олишга бўлган қизиқишини ошириш, ота-оналар меҳнатига муносиб эътибор кўрсатиш ва таълим соҳасида янги марраларни забт этишда катта рағбат бўлиб хизмат қилади.







Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: