USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда ички ишлар ходимлари жанговар тайёргарликдан ўтишди

321 марта
Хоразмда ички ишлар ходимлари жанговар тайёргарликдан ўтишди

Хоразм вилоятида ички ишлар органлари ходимларининг жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида махсус ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулотлари вилоят ички ишлар органларининг йиллик жанговар тайёргарлик режаси асосида ташкил этилди. Унда тезкор-қидирув хизматида фаолият юритаётган ходимлар қатнашиб, амалий равишда жанговар қуроллардан ўқ отиш машғулотларини бажардилар.

Машғулот жараёнида ходимлар турли жанговар ҳолатларда тўғри қарор қабул қилиш, қуролдан фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамладилар. Шунингдек, улар ўзаро ҳамкорликда ҳаракатланиш, хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ҳамда эҳтиётий чораларни кўриш бўйича ҳам амалий билимларини синовдан ўтказишди.

Махсус ташкил этилган амалий синовларда ходимлар белгиланган масофадан нишонларга аниқ ўқ узиш, тезкор вазиятларда қуролни тайёр ҳолатга келтириш ва уни самарали қўллаш каби вазифаларни бажаришди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бундай машғулотлар ходимларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш, жиноятчиликка қарши курашда самарали чоралар кўриш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Шу каби ўқув машғулотлари вилоятнинг барча туманларида босқичма-босқич давом эттирилиши режалаштирилган.




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: