USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Кўп қаватли уйлардаги том йўлаклари: хавфсизликни ким назорат қилади?

14 282 марта
Кўп қаватли уйлардаги том йўлаклари: хавфсизликни ким назорат қилади?

Хоразмда яқинда содир бўлган бир воқеа кўпчиликни чуқур ўйлантириб қўйди. Сабаби, кўп қаватли уйлардаги том қисмларига олиб чиқувчи эшикларнинг ёпиқ ёки очиқ ҳолатда бўлиши масаласи анчадан бери эътибордан четда қолаётгани бугун аниқ кўриниб қолди.


Кўпчилик буни тасодиф деб ўйлаши мумкин, аммо ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ортида лоқайдлик ва масъулияцизлик турганини унутмаслигимиз керак. Ахир халқимизда “Эҳтиёт – шарт” деган гап бежиз айтилмаган.

Бугунги кунда кўп қаватли уйлар кўплаб шаҳарларда, айниқса Хоразм вилоятида ҳам кенг тарқалган. Лекин уларнинг том қисмларига чиқиш йўлаклари, эшиклари ва у ернинг техник ҳолати кўпинча эътибордан четда қолади. Аслида эса бу масала бевосита уй-жойдан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш, фавқулодда вазиятларда одамларнинг ҳаётини ҳимоя қилиш билан боғлиқ.

Демак, том йўлагининг хавфсизлиги ва назорати кимнинг зиммасида?

Қонун бўйича, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатадиган уй-жой мулкдорлари ширкати ёки маҳаллий коммунал хизмат ташкилотлари том қисмларининг техник ҳолатини назорат қилиши, у ерга кириш йўлаклари ишлашини, эшикларнинг қулфланиш тизими хавфсизлик талабларига мос бўлишини таъминлаши шарт. Бунга маҳаллий ҳокимликлар ва Фавқулодда вазиятлар бўлимлари ҳам алоҳида масъулдир.

Лекин амалда нима бўляпти? Баъзи жойларда том қисмлари ёки эшиклар калитлари йўқ, баъзиларида эса у ерларга бегона шахсларнинг кириши ҳеч қандай тўсиқсиз. Бошқа ҳолларда, аксинча, зарурат туғилганда ҳам аҳоли том қисмига чиқа олмайди.

Бу ҳолат, афсуски, турли нохуш воқеаларнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Ёнғин, техник носозлик, табиий офатлар вақтида том қисми эвакуация йўлаги сифатида ишлатилади. Шу боис унинг ҳолати ва кириш имконияти доимо назорат остида бўлиши лозим.

Нима қилиш керак?

Аввало, ҳар бир кўп қаватли уй бўйича масъул ташкилот аниқлансин ва у билан аҳоли ўз вақтида боғланиб, калит ёки кириш тартиби ҳақида маълумотга эга бўлсин.
Уй-жой ширкати ва маҳаллий ҳокимият даврий равишда том қисмларини техник кўрикдан ўтказсин.
Фавқулодда вазиятлар хизматлари билан биргаликда рейдлар ўтказилиб, камчиликлар бартараф этилсин.
Энг асосийси, аҳоли ҳам лоқайд бўлмаслиги, масъулларни доимий огоҳлантириб туриши лозим. Чунки бу масала ҳар бир фуқаронинг ҳаёти ва хавфсизлиги билан боғлиқ.

Шундай экан, бу масалани “эртага”га қолдирмасдан, бугун ўйлаш ва ҳал қилиш зарур. Чунки хавфсизлик тасодифга эмас, онгли ёндашув ва жамоавий масъулиятга боғлиқ.



Сиз нима деб ўйлайсиз? Сизнинг уйингиз том қисми қандай ҳолатда? Фикрларингизни биз билан бўлишинг!

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: