USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч аеропортида кутиб олиш зали керак: халқ қулайликка лойиқ

451 марта
Урганч аеропортида кутиб олиш зали керак: халқ қулайликка лойиқ

Урганч халқаро аеропорти бугунги кунда ўзининг ташқи қиёфаси, ички жиҳозлари ва хавфсизлик талаблари бўйича мақтовга сазовор. Аммо аеропортдан фойдаланаётган энг кўп қатлам – оддий халқ, яқинларини кутиб олувчилар учун шароит ҳали ҳамон эътибордан четда қолмоқда.

Кузатувлар ва мурожаатларга кўра, аеропортга келаётган кутиб олувчилар, яъни ота-оналар, фарзандлар, турмуш ўртоқлар ёки дўстлар, ҳар қандай об-ҳаво шароитида — ёзнинг жазирамасида ҳам, қишнинг қаҳратонида ҳам — кўчада, очиқ осмон остида кутишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳолат эса “халқ қулайликка лойиқ эмасми?” деган аччиқ саволни ўртага чиқаряпти.

Хавфсизлик бор, хизмат йўқ

Терминал ичкарисига фақат йўловчиларнинг ўзлари киришига рухсат берилган. Бу, албатта, хавфсизлик чораси сифатида изоҳланади. Аммо халқаро аеропортлар тажрибасига назар ташланса, кўп жойларда кутиб олувчилар учун ёпиқ кутиш заллари, соябонли майдонлар, ўриндиқлар ва қулайликлар яратилган.


Урганч аеропортида эса оддий фуқарога хизмат кўрсатиш эмас, уни узоқдан кузатиш таклиф этилаётгандек таассурот пайдо бўлмоқда. Кутиб олиш зали ёки кутиш учун махсус жиҳозланган ёпиқ ҳудуднинг йўқлиги нафақат ноқулайлик, балки фуқароларнинг соғлиғи ва ҳуқуқларига ҳам эътиборсизликдир.

Кутаётганлар ким?

Аеропорт олдида кутаётганларнинг кўпчилиги — ёши катта кишилар, аёллар, ёш болали оналар. Улар бирор юмуш билан эмас, яқин инсонини қучоқлаш учун келган. Аммо бу илиқ учрашув кўпинча қаттиқ иссиқда ёки совуқ шамолда, тик оёқда туриш билан бошланади.

Яқинда ОАВда Тошкент халқаро аеропортида терминалга кириш чекловларининг юмшатилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу қувонарли янгилик. Лекин Урганчда нима сабабдан бу борада бирор ўзгариш йўқ? Нега бу ҳудудда яшаётган фуқароларга ҳам шундай имкониятлар яратилмайди?

Юклар кимга юк?

Бундан бироз аввал xorazmbugun.uz сайтида яна бир долзарб мавзу — йўловчиларнинг оғир юкларини ўзлари кўтариб, узоқ масофага олиб чиқишга мажбур бўлаётгани ҳақида мақола чоп этилди. Ушбу ҳолатга аеропорт маъмуриятидан ҳеч қандай муносабат бўлмади. Аеропорт фақат самолётдан чиққан одамлар учун эмас, уларни кутаётганлар учун ҳам хизмат кўрсатиши керак эмасми?

Кутиб олиш зали – халқ ишончига бир қадам

Урганч халқаро аеропортида замонавий кутиб олиш зали ташкил этилиши — бу шунчаки инфратузилма масаласи эмас. Бу халқка бўлган муносабат, эътибор ва ҳурмат белгиси бўлади. Бу залдан ҳар куни ўнлаб инсонлар фойдаланади, аммо бу оддий хизмат халққа қувонч, аеропортга эса ишонч олиб келади.

Кутиш шароитлари яхшиланиши билан аеропорт обрўси ошади, халқ эса ўзини эътиборда деб ҳис қилади. Кутиб олиш зали дегани — бир нечта ўриндиқ, соябон ва инсонийлик ифодасидир.



Хулоса: эътибор керак, маблағ эмас

Урганч халқаро аеропортида кутиб олиш зали ташкил этиш миллионлаб маблағ талаб қилмайди. Бу учун аввало халқни эшитиш, муаммони тан олиш ва очиқ мулоқот қилиш керак.

Аеропорт халқ учун қурилган бўлса, демак у ерда оддий одам ҳам ўзини эътиборда ҳис қилиши лозим. Бугун бу имкониятни яратиш — раҳбарият зиммасидаги бурч.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: